,

Жаҳон кубогида оғир атлетика бўйича дастлабки медаллар қўлга киритилди

olympic.uz

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтаётган Жаҳон кубогида дастлабки медалларини қўлга киритган. Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов кун қаҳрамонига айланишган.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва икки кураш бўйича 416 кг билан 3 та олтин медални қўлга киритган. Даст кўтаришда 170 кг қайд этган Амриддинов ушбу дастурда бронза медалига эга чиққан. Унинг силтаб кўтаришдаги 208 кг ва икки курашдаги 378 кг натижалари ушбу йўналишларда медаллар учун камлик қилган.

Аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасида қатнашган Турсуной Жабборова даст кўтаришдаги 119 кгдан кейин мусобақани охиригача якунлай олмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.