Андижонда асфальт ётқизиш лойиҳасини МЧЖга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Андижон туманида яшовчи, 1966-й.т. А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971-й.т. Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришган.

Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги “4Р-112” автомобил йўлининг 4 км. қисмига асфальтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд. сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд. сўм) беришини талаб қилишган.

 “А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.