Оксана Чусовитина 2022 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётганини билдирди
Оксана Чусовитина яна катта спортга қайтишини маълум қилди. Ёзги Олимпиадада энг кўп қатнашиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган спортчи келаси йил ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида, деб ёзади “Спутник” нашри.
«2022-йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришга қарор қилганимни барчага етказмоқчиман. Шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман», – деб ёзган гимнастикачи ўзининг Stories’да.
Токиода ўтказилган Олимпиада ўйинларида Оксана Чусовитина катта спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
У 25 июль куни 14.166 очко тўплаган ҳолда ўзининг бугунги кундаги якуний мусобақа сакрашини амалга оширди. Афсуски, бу финалга чиқиш учун етмади, спортчи ўзининг мухлислари, мураббийлари ва ҳамкасбларининг қарсаклари остида Олимпиадани ва у билан бирга катта спортни тарк этганди.
Мавзу бўйича ўқинг:
Шарҳлар