Олий суд хоразмлик мансабдорлар ишини қайта кўриб чиқади

Суд
Источник: unsplash.com

3 апрель куни Ўзбекистон Олий судининг жиноят ишлари бўйича судьялар ҳайъатига Хоразм вилояти прокуратурасининг меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун судланган вилоят Адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ҳамда Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ раҳбари Анвар Курязовга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан протести келиб тушди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга таянган ҳолда ёзади.

Апелляция судининг 2022 йил 27 декабрдаги биринчи инстанция судининг собиқ мансабдор шахсларга 1,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган қарори устидан протест келтирилган. Прокуратура суддан Машарипов ва Курязовга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилишни ва ишни апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқишни сўраган.

«Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади», — дейилади хабарда.

Жиноят-процессуал кодекснинг 19-моддасига кўра, фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик мақсадида, шу жумладан, жинсий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ва буни талаб қилган ҳолларда жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ёпиқ суд муҳокамасига йўл қўйилади.

Қайд этиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Хива туман суди Дилмурод Атамуратов раислигида 2022 йил сентябрь ойи бошида Меҳрибонлик уйининг раҳбари Юлдуз Худайберганова, шунингдек, Ойбек Машарипов ва Анвар Қурязовга нисбатан ҳукм чиқарганди. Биринчиси 1 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгар лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Иккала собиқ амалдор эса 1,5 йилга озодликнидан чеклаш шаклида жазо олган.

Жиноятлар деярли етти ой ўтиб, зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг маълум бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.