Олий таълим тизимида 11,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди
ОЎМТВ тизимидаги 73 та муассасада ўтказилган профилактик тадбирда қарийб 11,5 млрд сўмлик моливий хато ва камчилик аниқланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит хизмати бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.
Шундан 10,1 млрд. сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинди, 1,6 млрд. сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланган.
Бундан ташқари, профилактика тадбирлари жараёнида 3 та ташкилотда 259 млн сўмлик хато ва камчиликларда жиноят белгилари борлиги аниқланган [қандайлигига аниқлик киритилмаган, муҳаррир изоҳи]. Ушбу қонунбузарликлар бўйича ҳужжатлар қонуний чоралар кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Молиявий камчиликларга йўл қўйилган ташкилотлардаги раҳбар ва масъул ходимларнинг 4 нафари лавозимидан озод этилди, 31 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган, бир нафарига нисбатан эса – жарима шаклидаги жазо қўлланган.
Шарҳлар