Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 17 ёшли қизга тегажоғлик қилиш ҳолати бўйича терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда

Источник: ГУВД Ташкента

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эркак киши 17 ёшли қизга тегажоғлик қилиши ҳолати бўйича терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар беради.

“Не молчи” (“Жим турма”) лойиҳаси қизнинг тилидан юз берган воқеани тафсилотларини келтиради.

«17 май куни соат 14.10 да Юнусобод тумани 13-мавзеда ўзимнинг подъездимда менга тажовуз қилишди. Бу 50 ёшлардаги кўк спорт кийимини кийган бўйи паст, семиз одам эди».

Қизнинг сўзларига кўра, у уйининг ёнидаги дўконга чиққан экан.

«Чиқишим биланоқ, шу ерда турган эркакни пайқадим, у орқамдан кела бошлади. Мен хавотирга тушдим, лекин мен бунга аҳамият бермадим, тезда уйга қайтишга қарор қилдим. Подъездга кирганимда, эркак ҳам орқамдан югуриб кирди. Мен уни кўрганимни ишора қилиб, орқага ўгирилдим. Уни қўшниларнинг таниши деб ўйлагандим, лекин унинг кейинги ҳаракатларида бундай эмаслигини англадим. Мен тезда зинапоядан кўтарила бошладим, тўсатдан у орқамдан менга ташланди ва тегинишни бошлади. Мен қичқириб юбордим, орқага ўгирилдим, уни калтаклай бошладим, у буни кутмаган кўринади. Ҳамма нарса биринчи қаватда содир бўлди. Мен пакетларни ташладим, унинг ўзи ушлаб олди, лекин у қочишга муваффақ бўлди. Видеода кўчага югуриб чиққаним кўриниб турибди». 

Қизнинг таъкидлашича, қўшнилар унинг қочиб кетганини кўрган.

“Мен подъездга кирдим. Қаттиқ титраб гангиб қолгандим. Бу яна содир бўлганини ва мен учун ҳамма нарса жуда ёмон якунланиши мумкинлигини англаб, баланд овозда йиғлай бошладим. Биринчи қаватдаги қўшнилар чиқиб, менга сув беришди, уйимга олиб боришди, бунинг учун улардан жуда миннатдорман. Уйда мен тинчландим, лекин буни эслатадиган озгина сабаб бўлиши билан асабийлашадиган бўлдим».

Ўша куни қиз участка инспекторининг олдига борган, бироқ у “шахсий сабабларга кўра жойида бўлмаган”.

“Маҳаллада мени камераларни кўришга юборишди. Биринчи камерани афсуски, чанг босган экан. Иккинчи ёзув эса қўшниларнинг ўша куни кечқурун тақдим этган камераларидан олинган кадрлар.

Эртаси куни қиз яна участка инспекторига боради, бироқ у яна йўқ эди.

“Бу пайтга келиб, ҳамма эҳтиёт бўлиши учун воқеа ҳақида аллақачон огоҳлантирилган эди. Менинг хатоим шу бўлдики, мен участка инспекторини кутим. У 19-санада пайдо бўлди. Унга содир бўлган воқеани тасвирлаб бердим, лекин у қўлга тушганида ариза ёзишимни айтди, бу мени ҳайратда қолдирди. Мен унинг қайси томонга югурганини маълум қилдим ва уйлар рўйхати бйўича камераларни текширишни сўрадим. Уйимиз ёнидаги камераларнинг ёзувларини у ҳали ҳам кўрмаган экан”.

21 май куни қиз Юнусобод туман ИИБга борган.

“У ерга борганимда аризани қабул қила олмасликларини айтиб, яна участка инспекторининг олдига қайтаришди. Онам ва мен у билан учрашганимизда, ниҳоят, 5 кундан сўнг ариза ёздик. Биз ундан камераларни текшириб кўрдингизми, деб сўраганимизда, у йўқ жавобини берди, бу мени ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қанчалик “қаттиқ ишлаётганидан” шокка туширди”, – дея хулоса қилди қиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.