Олий таълим вазирлиги абитуриентларни алданиб қолмасликка чақирмоқда

Фото: Zafar Amirqulov

Ижтимоий тармоқларда Халқлар дўстлиги университети (“Университет дружби народов” МЧЖ) номи остида 2023/2024-ўқув йили қабули давом этаётганлиги тўғрисида ёлғон (факе) эълонлар тарқалмоқда. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини факе (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақирган.

«Шу ўринда, “Университет дружби народов” МЧЖ (“Халқлар дўстлиги университети”) олий таълим хизматларини кўрсатиш учун тасдиқланган лицензияга эга эмаслиги ҳамда лицензия олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига “Лицензия” ахборот тизими орқали белгиланган тартибда бирон маротаба ҳам ариза билан мурожаат қилмаганлигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Ҳурматли фуқаролар, қадрли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, нодавлат таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшираётганда, ушбу хизматни кўрсатиши учун унинг лицензияси мавжудлигини текширингиз тавсия этилади. Тасдиқланган лицензия асосида фаолият кўрсатувчи олий таълим ташкилотлари ҳақида вазирликнинг расмий stat.edu.uz платформаси ҳамда 1006 Ишонч рақамлари орқали билиб олишлари мумкинлиги эслатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.