“Омикрон” штамми аниқланган хорижий фуқаро билан бир самолётда учиб келган йўловчилар карантинга жойлаштирилди

Источник: Минздрав Узбекистана

“Омикрон” штамми Ўзбекистонда илк бор 7 январь куни аниқланган. Бироқ жаҳоннинг ушбу ташҳис бўйича етакчи экспертлари билан консультациялар, узоқ давом этган текшириш ишлари сабабли бу ҳақдаги маълумотни ўз вақтида чоп этишнинг имкони бўлмаган ва ахборот икки кундан сўнг эълон қилинган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)да бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.

Ҳозир “омикрон” штамми аниқланган бемор Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Айни пайтда унинг аҳволи қониқарли. У билан бир самолётда учиб келган барча йўловчилар карантинга жойлаштирилган. Улардан 130 нафари ўзбекистонлик бўлиб, улар уй карантинида, 70 нафар хориж фуқароси эса меҳмонхоналарда карантин шароитида яшамоқда.

«Оммавий концерт тадбирлари амалдаги карантин талабларига мувофиқ ўтказилади. Бироқ талаблар эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин. буни вақт кўрсатади», – дея қайд этади коронавирусга қарши курашиш штабининг аъзоси Хабибулла Оқилов.

Кундузги таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг 70% коронавирусга қарши кўнгилли равишда эмланди, – дейди Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов.

24 январдан кейин ўқув жараёни онлайн-форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.