Қорақалпоғистон прокуратураси Миздахкан қабристонидаги янги қабрлар ҳолати бўйича тергов ўтказмоқда

Источник: Агентство культурного наследия

9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Миздакхон комплекси” ҳудудида жойлашган Ҳалифа Ражаб (Eрежеп) мақбараси тарихий ёдгорлиги ҳудудида янги қабрлар учун ерлар сотилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан бу борада ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Маданий мерос агентлиги.

2021 йилнинг октябрь ойида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси томонидан “Миздакхон комплекси” тарихий обидалар ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарор билан тасдиқланган “Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 53-бандига кўра, маданий мерос обектлари (археологик обидалар) ва уларнинг муҳофаза зоналари ҳудуди қабристон учун ер участкаси сифатида ажратилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлиги талаблари бузилганлиги инобатга олиниб, Қоқақалпоғистон Республикаси прокуратурасига мазкур ҳолатни бартараф қилиш учун қонуний қонуний чоралар кўрилиши сўралиб мурожаат қилинган.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги маданий мерос объектлари (археология обидалари) ва уларнинг муҳофаза зоналари ҳудуди қабристон учун ер участкаси сифатида ажратилиши мумкин эмаслиги, акс ҳолда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.