Ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, у болани калтаклаган

Фото: видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, у болани калтаклади” сарлавҳаси остида тарқалган видео Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда, деб ёзяпти матбуот хизмати.❕

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21-март куни Учтепа туманида 2014-йилда туғилган Т.М. қўшниси 2014-йилда туғилган Х.К. билан ўзаро келишмовчилик натижасида уришиб турган вақтида Т.М. нинг отаси Э.М. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғли Т.М. га қўшниси Х.К. ни уришига имкон яратган ва ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, болалар бир-бирини калтаклашига шароит яратган ва жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.

“Аниқланишича, вояга етмаган Т.М. ва Х.К. лар ўзаро жанжал натижасида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, боланинг отаси Э.М. нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.