Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг 8-мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгаши 8-мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси президиуми аъзоси Манфред Грундке ҳамраислигида ўтган мажлисда Давлатлар Раҳбарларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатлари туфайли бугун Ўзбекистон-Германия муносабатлари стратегик ҳамкорликнинг мутлақо янги даражасига кўтарилгани таъкидланган.
Германия ишбилармон доиралари билан “яшил” энергетика, рақамлаштириш, инсон ва меҳнат ресурслари, озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, металлургия, кимё, автомобилсозлик, электротехника ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.
Шарҳлар