Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси янги виза олиш тизимини жорий қилмоқда
Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси 2024-йилнинг 10-июн санасидан эътиборан, янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилади. Янги хизмат ёрдамида, виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.
Янги визага мурожаат этиш жараёни орқали, мурожаатчилар ҳар қандай талаб этиладиган виза мурожаати учун маъмурий тўловни, суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга oshiradilar.Viza мурожаатчилари виза учун маъмурий тўловни амалга оширишлари учун қуйидаги танловларга эга бўладилар:
“Тенге Банк”нинг барча филиалларида нақд пул орқали (Тўловлар АҚШ Элчихонасида қабул қилинмайди);
Веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали;
Янги суҳбат тизими 10-июндан https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2-июл ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.
Янги суҳбат тизими орқали, суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар, етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини Консуллик Бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.
АҚШ Давлат Департаментининг аввалги суҳбат тизимидан фойдаланган ҳолда июн ойи учун суҳбат санасини белгилаган виза мурожаатчилари, белгиланган санада виза суҳбатига келишлари ва виза учун тўловни бинонинг ичида суҳбатдан аввал амалга оширишлари керак бўлади.
Ушбу жараёндаги янгиланишлар натижасида виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгармайди.
Ушбу янги тизимнинг жорий этилиши, виза мурожаатчилар учун доимий равишда хизматларни яхшилаш учун қилаётган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир.
Шарҳлар