Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади

Фото: darakchi.uz

Мамлакатда “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан 8 март жума, ундан кейин 9-10 март яъни шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни этиб белгиланган.

Хабарга кўра,“21 март, пайшанба Наврўз байрамига тўғри келиши сабабли ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун аниқроғи 21, 22, 23 ва 24 март саналарида ҳам дам олишади”.

Шунингдек, ой давомида яна уч марта шанба ва якшанба кунлари борлигини инобатга оладиган бўлсак, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар март ойида 13 кун, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар эса 9 кун дам олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.