«Озодлик радиоси» Ўзбекистонда журналистларни аккредитациядан ўтказиш масаласини муҳокама қилди

Источник: Агентство информации и массовых коммуникаций

31 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси президенти Жейми Флай ва медиа-корпорация вакили Паҳлавон Турғунов билан учрашди. Бу ҳақда АОКА хабар беради, деб ёзади UzNews нашри.

«Томонлар учрашувда ўзаро мавжуд масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, шу жумладан “Озодлик Радиоси” таҳририяти томонидан тайёрланаётган ва чоп этилаётган материалларнинг Ўзбекистон қонунчилиги ва журналист этикаси меъёрларига мос келиши юзасидан ўз мулоҳазаларини баён этишди ҳамда ушбу масалаларни бартараф этиш борасида босиб ўтилиши мумкин бўлган қадамлар ҳақида фикр алмашишди», – дейилади хабарда.

Мулоқот давомида “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси вакилларини республикада аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Икки томон аккредитация билан боғлиқ масалаларни навбатдаги учрашувларда кўриб чиқишга келишиб олишди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.