Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширадиган бўлди

Источник: Национальный паралимпийский комитет

Ҳукумат қарори билан «Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом билан паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

– педагогик қайта тайёрлаш;

– касбий қайта тайёрлаш;

– махсус ўқув курсларда ўқитиш.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

– тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);

– илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

– хорижда тажриба орттириш;

– мустақил ўқиб билим орттириш;

– масофавий таълим.

Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.