Полиция сиёсатчи Екатерина Дунцовани ҳибсга олди

Фото: Новая газета

Аввалроқ Россия Федерацияси президентлигига номзодини қўйган журналист Екатерина Дунцова ўз сиёсий партияси ташкилий қўмитаси йиғилишидан сўнг ҳибсга олинди. Дунцова ўзининг телеграм-каналида ҳибсга олинганидан кейин, бир муддат ўтиб қўйиб юборилгани ҳақида хабар берган:

«Дўстлар, мен яхшиман. Партиямиз ташкилий қўмитаси йиғилишидан сўнг автомашинада кетар чоғим йўлда навигатор қотиб қолди ва мен йўналишни аниқлаштириш учун йўл четида тўхтадим. Шу пайт ЙПХ ходимлари машина олдига келиб, тиббий кўрикдан ўтишим кераклигини айтишди. Гиёҳванд моддалар тести, албатта, салбий чиқди ва мен аллақачон қўйиб юборилдим. Умид қиламанки, бу шунчаки тушунмовчиликдир”, – дейилган.

Телеграм-каналга кўра, полиция Дунцова йиғилишдан чиқиб кетаётганида унинг машинасини тўхтатган. Хабарда, шунингдек, сиёсатчи қонида гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини текшириш учун наркологик клиникага олиб кетилаётгани айтилган. Дунцова сайловолди штабининг вакили «Диққат, Янгиликлар» телеграм каналида иқтибос келтирган ҳолда ҳибсга олинганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, сиёсатчининг телефони ишламоқда, бироқ қўнғироқларга жавоб берилмаяпти, дейилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.