Президент: Барча ҳудудлар раҳбарлари Оролбўйида бир ҳафта бўлади
Қорақалпоғистонга ташрифини Мўйноқдан бошлаган президент маҳаллий аэропортда ҳудуд фаоллари билан учрашди. Тадбирда туманни ривожлантириш режалари муҳокама қилинди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.
«Тошкентдан келадиган раҳбарлар бу ерда бир ҳафта бўлади, уларнинг ҳар бири менга Мўйноқ бўйича ўз режаларини тақдим этади. Узоқ ва мавҳум 5 йилга эмас, яқин бир йилга! Сувни нима қилишни, тураржойларни қандай қуришни, маданиятни қандай ривожлантиришни муҳокама қиламиз.
Биз Мўйноқ учун “Яшил зона” бошқа ҳудудларга қараганда муҳимроқ экани ҳақида ўйлашимиз лозим. Биз Мўйноқни Тошкент вилоятига бириктирганмиз. Бу ерда тажрибали ҳокимнинг [Тошкент вилоятининг – муҳ.изоҳи] ўзи – Зрйир Мирзаев ишлаяпти. Албатта, мен ҳам Мўйноққа бўш қўл билан келганим йўқ, зарур воситаларни олиб келдим. Раҳбарлар баландпарвоз гаплардан возикечиб, муаммони аниқ белгилайди, зарур ёрдамни олади.
Одамлар Мўйноққа қайтиб кўчиб келмоқда, бу ерда болалар туғиляпти. Энди олдимизда кўп ишлар турибди. Кўп болали оилалар бор, улар билан шуғулланиш керак, чунки бола – бу Оллоҳнинг неъмати, бизда миллионлаб болалар туғилмоқда, биз уларга муносиб келажакни таъминлашимиз керак», — дея иқтибос келтиради президент сўзларидан Kun.uz мухбири.
Мўйноқ тумани Тошкент вилоятига, Нукус шаҳри эса Тошкентга бириктирилган.
Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Мўйноқда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотини ўтказди. Уларнинг орасида – янги боғни ташкил қилиш, кексалар ва болаларни санаторийлар ва болалар оромгоҳларига юбориш.
«Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз», — дейди президент.
Шарҳлар