Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг раҳбарини ишдан бўшатди

Сардор Кариев. Источник: https://uzpharmagency.uz/

Давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, “Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар беради.

“Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган камида 19 нафар бола нобуд бўлган. Marion Biotech ишлаб чиқарувчиси томонидан чиқариладиган барча дори воситаларининг савдоси Ўзбекистонда тўхтатилган. Ишлаб чиқарувчининг ўзи эса «Док-1 Макс» сиропини ишлаб чиқаришни тўхтатган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.