Президент: Энергия таъминоти соҳасидаги талон-тарожликлар даражаси юқори бўлиб қолмоқда

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ҳанузгача тизимда ўғирлик жуда катта. Ресурслар хўжасизларча талон-торож қилинаяпти. Биргина декабрь ойида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 12 мингдан зиёд ҳолатда 600 миллиард сўмлик зарар аниқланган. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари устидан назорат бутунлай издан чиққан. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати.

Шулардан келиб чиқиб, энергетика соҳасида назоратни кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича янги тизим белгиланди. Бу тизимга энергетика назорати бўйича икки йил “фавқулодда тартибда” ишлаш вазифаси қўйилди. Энергоинспекция ва Мажбурий ижро бюросининг ишини такомиллаштириш, электр ва табиий газга уланишда янгича ёндашувларни жорий қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилишда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг рақамли харитасини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Бунда аукционга чиқарилаётган ерларнинг жойлашуви, энергетика, коммунал ва ижтимоий инфратузилма қуввати аниқ кўриниб туради.

Аввалроқ биз Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги талон-тарожликлар ҳақида ёзгандик. Газ ўғирлаш  кўп йиллар давомида долзарб бўлиб келаётган муаммолардан бири бўлиб, ушбу муаммони ҳал қилишнинг яққол имкониятлари мавжудки, улардан бири интеллектуал ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш, шаффофлик ва ойлик очиқ маълумотларни эълон қилиш маълум бир одамлар доираси манфаатларига мос келмайдиган бу муаммони ҳал қилишга имкон беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.