Президент Uzbekistan Airways компаниясидан авиачипталарнинг нархини оширмасликни талаб қилди

Источник: president.uz

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Uzbekistan Airways) авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслиги керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилишда айтиб ўтди, деб ёзади “Фергана” нашри.

Мажлисда авиакомпаниялар эркин рақобат шароитида ишлашга замонавий ёндашувларни жорий этиш зарурлигини таъкидланди. «Транзит йўловчилар оқимини ошириш, чартер парвозларга рухсат бериш тизимини соддалаштириш, маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит хабига айлантириш чоралари белгиланди», — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Мирзиёев 25 та давлат корхонасида операцион самарадорликни оширишда сусткашликка йўл қўйилганини таъкидлади.

Президент замонавий талабларга жавоб бермайдиган, зарар кўрган корхоналар давлат томонидан қўллаб-қувватланишдан бутунлай маҳрум бўлишидан огоҳлантирди.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига иқтисодий асосланмаган лойиҳаларнинг илгари сурилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди. Мутасадди идораларга ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси устидан назоратни кучайтириш, инвестиция лойиҳаларининг бозор иқтисодиёти талабига жавоб беришини ўрганиш вазифаси қўйилди.

Экспорт масалаларини муҳокама қилиш чоғида Президент ташқи бозордаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва маҳсулотларни янги бозорларга етказиб беришни талаб қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.