Прокуратура ёлғон ахборот тарқатгани учун Bukhara News телеграм-каналига қарши иш қўзғади

Источник: unsplash.com

Бухоро вилояти прокуратураси Бухорода “Цинепар” сиропини ичган болалар ўлими ҳақида ёлғон маълумот тарқатган Bukhara News  Телеграм каналига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.

Хабарда айтилишича, телеканал маълумотларнинг тўғрилигини текширмай туриб, “аҳоли орасида ваҳима уйғотишга қаратилган” видеомурожаатни жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-1-моддаси – “жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш” айби билан қўзғатилган.

Терговга қадар текширув ишлари Бухоро вилояти ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.