Ўзбекистон элчиси: Қирғизистон-Ўзбекистон заводи йилига 3 мингта машина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Источник: Kloop

Чуй вилоятида қурилиши режалаштирилган Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи дастлаб йилига 3 минг дона автомобиль ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Kloop.

Унинг сўзларига кўра, кейинроқ енгил автомобиллар, микроавтобуслар ва енгил юк машиналарини ишлаб чиқариш ҳажми йилига 30 минг донага кўтарилиши мумкин.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка бўлажак давлат ташрифи доирасида Қирғизистонда қўшма автомобиль ишлаб чиқаришни очиш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда. Бу эса мамлакатларимизнинг ваколатли идоралари олдида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни энг қисқа вақт ичида ҳал қилиш вазифаси туришидан далолат беради”, — деди у.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 26—27 январь кунлари бўлиб ўтади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.