Прокуратура Зарафшон дарёсига хавфли моддалар ташланиши бўйича жиноят ишини қўзғатди
Навоий вилоят прокуратураси Зарафшон дарёсига хавфли моддалар ташланиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 196 (1)-моддасига кўра (табиий атроф-муҳитни ифлослантириш) жииноят ишини қўзғатди.
Прокуратура маълумотларига кўра, саноат корхоналаридан Зарафшон дарёсига оқизилган чиқинди сувлар таркиби ва нобуд бўлган балиқларда махсус лаборатория ва экспертиза таҳлиллари ўтказилиб, тегишли хулосалар олинди ва бошқа ҳолатлар атрофлича ўрганилган.
Текширув натижалари, Зарафшон дарёсига азот аммоний, нитрит ва бошқа кимёвий моддалар меъёридан ортиқча миқдорда оқизилганлиги оқибатида дарёдаги кўплаб балиқлар нобуд бўлганлигини кўрсатди.
Давлат экология қўмитасининг қайд этишича, ҳаёт учун хавфли бўлган моддалар “Навоийазот” корхонасининг 267-сонли қудуғидан оқизилган. Корхонадагиларнинг таъкидлашича эса, ушбу қудуқ орқали “экология талабларига жавоб берадиган оқава сувлар фақат лаборатория таҳлилларидан кейин оқизилади, улар технологик режимга мувофиқ асосан ишлаб чиқариш майдонларидаги жала оқава сувларидан ва иситиш қозонларидаги сувлардан иборат”.
Шарҳлар