Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

Источник: ТАСС

28 январь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Президент Владимир Путиннинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама иттифоқини тузиш, жумладан, газ соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш таклифи ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб “Настоящее время” нашри ёзади.

“Бугун Владимир Владимирович қандайдир уч томонлама иттифоқ тузишимиз кераклигини айтди, у Ўзбекистон президентига ҳам қўнғироқ қилмоқчи. Биз ҳам керакли натижа ва келишувга эришишимиз учун, ҳеч бўлмаганда мен (мутахассисларимиз ҳақида гапирмаса ҳам бўлади), бу мавзуни чуқур ўрганишим керак. Нега энди йўқ”, – деди Токаев.

Унинг сўзларига кўра, қўшимча мувофиқлаштириш ва ҳатто музокаралар олиб боришни талаб қиладиган масалалар бор, хусусан, гап газ соҳаси ҳақида кетмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.