Қашқадарёда ер қимирлади, зилзила эпицентри Миришкор

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 10.04.2024 18:08 да (10.04.2024 йил, Гринвич бўйича 13:08 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази матбуот хизмати хабар берди.

Зилзила координаталари: 38,75 градус шимолий кенглик; 64,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 462 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Миришкор туманида 3 балл, 9 км.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.