Қирғизистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

18 июлm куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб ёзмоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни давлатимиз раҳбари ва рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

“Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади”, – дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.