Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: @Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Худди шундай, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.И. фуқаро Д.Д.га Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 1-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Ўзбекистон Республикасидаги университетлардан бирига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.

Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходими Ф.Ш. 2 нафар фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.