Шу йил бошидан буён қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилди
Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 20 млрд. сўм зарар ундирилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин – қизлар ва 23 234 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар изчил давом эттирилмоқда.
«Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 337 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 34 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 1 283 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди», – дейилади хабарда.
Ушбу соҳада ўтказилган ўрганишларда 31 087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, 174 нафар ишчи – хизматчиларнинг кечиктирилган 510 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
Шарҳлар