2 та қурилиш ишчиси бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Фото: даракчи

Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида икки ишчи фаолияти вақтида бахтсиз ҳодиса қурбонига айланиб вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят Камбағалаллик ва бандлик бошқармаси.

“Биринчи буйруққа кўра, Чирчиқ давлат педагогика университети 4-сонли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ишларида ишлаган 01.05.1984 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. шифтга гипсакартон ўрнатиш жараёнида баландликдан йиқилиши натижасида вафот этди”, – дейилади хабарда.

Ангрендаги корхонанинг кесиш бўлимида оператор лавозимида ишлаган 01.06.1994 йилда туғилган ишчи М.А. эса газаблокларни тозалаш ускунаси олдида чиқиндиларни тозалаётган вақтида паддон ва кран кўтарувчи ускуна орасига қисилиб қолиши натижасида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Бошқарма эълон қилган ҳужжатларга кўра, ҳодисалар юзасидан комиссия тузилиб, текшириш ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.