Расмийлаштирув жараёнида ҳужжатдан тушиб қолган энергетик ичимликлар фош этилди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Чет элда ишлаб чиқарилган, энергетик ичимликларнинг божхона назоратидан яширин равишда олиб кирилиши энг аввало уларнинг сифатини шубҳа остига қўяди. Бу хақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтқазилганда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган сал кам 144 млн. сўмлик 4 788 дона  “RED BULL” номли энергетик ичимликлар борлиги  аниқланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошкармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, хайдовчилари томонидан бериб юборилган хорижда ишлаб чиқарилган,  рақамли маркировка кодлари бўлмаган 19 дона алкогол маҳсулотларини қўшни давлатдан олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз!!! Жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз: умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво ҳам олиб киришлари мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.