Reuters: «Бизни ўлдиришади» – Ўзбекистон лагеридаги афғон учувчилари ватанига қайтишга қўрқмоқда
АҚШда ўқиб келган афғон учувчилари ва Ўзбекистондаги лагерда яшаёган бошқа шахслар Афғонистонга қайтариб юборишларидан хавфсирашмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
Мазкур нашр репортажида айтилишича, яқинда қўриқчилардан бири “Бу ерда адабий қололмайсизлар”, деб ҳазиллашган.
«Ушбу кутилмаган огоҳлантириш лагердаги шундоқ ҳам азобли хавотир ҳиссини кучайтирди», – дейди афғон учувчиларидан бири. «Агар бизни ортга қайтариб юборишса, бизни ўлдиришларига 100 фоиз ишончим комил».
Reuters билан суҳбатда учувчи ўзини ҳаракатлари чекланган, қуёш остида қолиб кетган, овқат ва дори-дармонлар етарли бўлмаган махбус сифатида ҳис қилаётганини айтган. У ердаги айрим қочоқлар эса озиб кетган.
Ибтидо
Толибларга урушни ютқазишдан олдин охирги кунлар ва соатларда айрим афғон учувчилари мамлакатдан 46 та самолётда қочишган – бу мавжуд 160 та самолётдан иборат паркнинг чорак қисмидан кўпини ташкил қилади.
Кўпчилик Қобулдан учган, аммо айримлари Мозори Шарифдани базадан қочган. Эслатиб ўтамиз, афғон самолётларидан бири Ўзбекистон самолёти билан тўқнашиши натижасида учувчилар катапульта қилишга мажбур бўлган.
Reuters мухбири билан суҳбатлашган афғон учувчисининг сўзларига кўра, А-29, Super Tucano енгил қирувчиларини бошқарган 15 га яқин учувчи, UH-60 Black Hawk вертолётларини бошқарган 11 та учувчи, MD-530 вертолётларини бошқарган 12 та учувчи ҳамда Ми-17 вертолётларининг учувчилари бўлган.
Лагерь
Reuters нашрига тақдим этилган йўлдош орқали олинган суратларда лагерни ўраб турган баланд деворларни кўриш мумкин, у ердаги тураржой блоклари олдин COVID-19 га чалинган беморларни даволаш учун фойдаланилган. Лагерь Термиз яқинида жойлашган.
Учувчининг қайд этишича, ўзбекистонлик қўриқчиларнинг айримлари пистолетлар билан, бошқалари эса ярим автомат қурол билан қуролланган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Хёрбстнинг фикрича, Ўзбекистон афғон учувчиларини бериш борасида толиблар томонидан реал ва жиддий босимга дуч келган. Собиқ элчининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати на АҚШни, на “Толибон”ни провокация қилмоқчи эмас.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати Reuters агентлигининг кўп сонли мурожаатларига жавоб бермаган.
Қўрқув
Учувчининг сўзларига кўра, чоршанба куни лагерга афғон ходимларининг биоматрик маълумотларини олиш учун АҚШ ваколатхонасининг расмий шахслари ташриф буюрган.
«Бармоқ излари ҳамда ҳужжатларни текширишди», – дейди у.
Давлат департаменти Reuters агентлигининг ташриф ҳақидаги саволига жавоб бермаган.
Собиқ АҚШ элчиси Хёрбст каби минтақа бўйича экспертлар Ўзбекистонда толиблар билан ишчи муносабатларни йўлга қўйиш учун барча асослар бор. Лагердаги афғонлар шундан хавфсирамоқда.
«Ҳарбий ҳаво кучларининг катта қисми, айниқса учувчилар АҚШда таълим олган», – дейди учувчи. «Улар Афғонистонга ҳамда… келгусида эҳтимол толиблар билан яхши муносабатларга эга бўладиган мамлакатларга кетолмайди», – дея хулоса қилади у.
Қайд этиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ Термиз лагеридаги қочқинлар Афғонистонга қайтариб юборилгани ҳақида хабар берганди.
Шарҳлар