Alerte Héritage: Чирчиқда архитектура ёдгорлигини бузиш режалаштирилмоқда

Фото: Виктория Абдурахимова

Норасмий ахборот манбаларига кўра, 6 сентябрь куни Ўзбекистоннинг буюк архитектура ёдгорлиги – 1935-1936 йилларда лойиҳалаштирилган собиқ “Чирчиқстрой” меҳмонхонасини бузишни бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий Осиёда маданий мерос обсерваторияси – Alerte Héritage хабар беради.

«Бу постконструктивизим шаклларида барпо этилган республикадаги энг машҳур объект. Москвалик архитекторлар Георгий Орлов (машҳур Днепрогэс лойиҳасида Виктор Весниннинг шогирди ва ҳаммуаллифи) ва В.Лавров (лойиҳанинг бош архитектори) лойиҳаси бўйича барпо этилган ушбу объект Ўрта Осиёда саноатлаштириш ва электрлаштириш даврининг шувоҳи ва ёдгорлиги ҳисобланади. Унинг буюк меъморий афзалликларидан ушбу объектнинг 1930-йилларда СССР ва Ўзбекистон архитектураси ҳақида чоп этилган китоб ва журналларда тилга олиниши ҳам бундан далолат беради.

Бино охирги йилларда ташландиқ ҳолатга келган бўлса-да, тарихчилар, архитекторлар ва Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари билан қизиқувчи барча кишилар учун зиёратгоҳга айланганди.

«Биз бу иншоот иложи борича тезроқ давлат томонидан қўриқланадиган ёдгорликлар рўйхатига киритилиши кераклигига ишончимиз комил. Унинг харобага айланишининг олдини олиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва реставрация / реконструкция қилиш ҳамда ундан ҳозирги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида янгича фойдаланилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш  зарур. Бироқ бу эртанги кун дастурига айланиши мумкин (лозим). Бугун эса эҳтимолий бузиш ишларини тўхтатиш учун тезкор чораларни кўриш талаб қилинади».

Alerte Héritage мурожаатини қуйидагилар имзолаган:

Анна Броновицкая, санъатшунослик фанлари номзоди, Модернизм институтининг тадқиқотлар бўйича директори (Москва);

Ольга Казакова, санъатшунослик фанлари номзоди, Олий иқтисодиёт мактаби миллий тадқиқотчилик университетининг доценти, Россия архитектура ва қурилиш фанлари академиясининг маслаҳатчиси, Модернизм институтининг директори (Москва);

Александра Селиванова, архитектура фанлари номзоди, Москва Музейининг катта илмий ходими, Авангард марказининг куратори (Москва), Архитектура ва шаҳарсозлик назарияси ва тарихи ИТИ катта илмий ходими;

Roberto Conte, architectural photographer (Milan);

Юрий Аввакумов, архитектор, рассом, куратор, Россия Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси (Москва);

Рубен Аревшатян, AICA-Арманистон президенти, совет модернизмига баиғшланган архитектура лойиҳаларининг куратори (Ереван);

Ярослава Бубнова, Болгария Миллий галереясининг директори (София);

Давид Авакян, Санкт-Петербург Дизайнерлар иттифоқи бошқарувининг аъзоси (Петербург);

Андрей Иванов, архитектор, Москва халқаро архитектура академияси (Москва)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.