РФ Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан дипломатик муносабатларга “икки қўли билан ёпишиб олмаган”ини билдирди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги “АҚШ билан дипломатик муносабатларга икки қўли билан ёпишиб олмаган”ини билдирди.
“Биз ҳар қандай сценарийга тайёрмиз. Қўшма Штатлар, Россия бу давлат билан дипломатик муносабатларга икки қўли ёпишиб олган деган хаёлда бўлмаслиги керак», – деди Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков «Интерфакс»га.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қўшма Штатлар билан муносабатларни “ташаббускор равишда бузиш” ниятида эмас, чунки ҳар икки давлат “халқаро хавфсизлик ва стратегик барқарорликни сақлашда марказий роль ўйнайди”.
Шу билан бирга, Рябков, агар Вашингтон ўзининг дипломатик иштирок даражасини расман пасайтирса ёки муносабатларни узса, бу Россия расмийлари учун «кутилмаган ҳолат бўлмайди», чунки Қўшма Штатлар «Россияни стратегик мағлубиятга учратиш ниятини доктринал равишда мустаҳкамлаган».
Шарҳлар