«Россия билан музокаралар масаласи ҳозирда долзарб эмас». Зеленский — мумкин бўлган сулҳ ҳақида
Владимир Зеленский Россия билан тинчлик музокаралари қачон бошланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Украинанинг ўз “тинчлик формуласи” борлигини эслатиб ўтди: “Биз халқаро даражадаги учрашувлар, дунё етакчилари саммити устида ишлаяпмиз. Агар саммитда ҳужжат тайёрланса, биз уни Россияга юборишимиз мумкин.
<…> Бугунги кунда Россия билан музокаралар масаласи долзарб эмас. Уларнинг риторикасида биз фақат беадаблик ва қотилликни кўрамиз”.
Зеленскийдан, шунингдек, Венгрия бош вазири ёки бошқа раҳбарлар унга Россия билан сулҳ тузишга рози бўлиши учун босим ўтказяптими, деган савол берилди.
“Мен ҳеч қачон Орбан билан бу мавзуда гаплашмаганман. Эҳтимол, у буни ҳамкасбларидан бири билан муҳокама қилгандир. Унинг сиёсати Украинага нисбатан жуда дўстона эмас. Ва у буни билади. Аммо барибир биз қўшни давлатлармиз, айниқса уруш даврида бизда ҳам шундай муаммолар бор. Биз қўшнимиз ва баъзи саволларга ечим ва жавоб топишга интиламиз. Аргентинада мен сўрадим: Европа Иттифоқида бизни қўллаб-қувватламаслигингизнинг бир сабабини айтинг. Айта олмади. Ва мен нега расмий учрашув ташкил қила олмаганимизни сўрадим – у бунга ҳам жавоб бермади”, — дея хулоса қилган Украина президенти.
Шарҳлар