Россияда “террорчилар ва экстремистлар” сони кескин ошди

В России резко выросло число "террористов и экстремистов"

2024 йилнинг биринчи чорагида Россияда “террорчилар ва экстремистлар” рўйхатига киритилган шахслар сони 669 нафарга кўпайиб, сўнгги йилларда рекорд даражага етди, дея хабар беради “Новая газета Европа” нашри “Росфинмониторинг” маълумотларини таҳлил қилганидан кейин. Бу рақам ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада кўп: 2023 йилнинг шу даврида рўйхатга 480 киши, 2022 йилда эса 378 киши қўшилган.

Янги рекордлар орасида “Крокус”даги терактга алоқадорликда гумон қилинган тўрт киши, шунингдек, Оренбургдаги “экстремистик ЛГБТ ҳаракати”да иштирок этганликда айбланган икки “гей-бар” ишчиси бор – бу Россиядаги биринчи бундай ҳолат. Рўйхатга терроризмда ҳам, “армияни обрўсизлантиришда” ҳам айбланганлар киритилган. 2014 йилдан бери рўйхатдаги ёзувларнинг умумий сони беш бараварга кўпайган бўлиб, ҳозирда 14294 кишини ташкил этади. Уларнинг орасида Борис Акунин, Гарри Каспаров, Иван Жданов ва Леонид Волков каби машҳур шахслар ҳам бор.

Шунингдек, ушбу реестрда вояга этмаганлар сони ҳам уч бараварга кўпайиб, 52 нафарга етганига эътибор қаратилмоқда. Улардан энг кичиги, 14 ёшли Егор Лаускис Украинадан гўёки топшириқ билан кабинетларга ўт қўйганликда айбланмоқда. Охирги ўн йил ичида рўйхатдаги вояга етмаганлар сони 3,5 бараварга кўпайди, биргина 2024 йилнинг ўзида унга 17 нафар ўсмир қўшилган.

Ушбу рўйхатга кириш жисмоний шахсларнинг имкониятларини жиддий чеклайди, уларга молиявий амалиётларни амалга ошириш, мулкни мерос қилиб олиш ва банк хизматларидан фойдаланиш тақиқланади, шунингдек, уларнинг бандлигини таҳдид остида қолади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.