Россиянинг йирик «Роза Хутор» тоғ курорти Сочи тоғларида ёзги дам олиш дастурини тақдим этди

18 май куни Тошкентда Россиянинг йирик тоғли курорти «Роза Хутор» ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёнинг етакчи туроператори  Dolores Travel Group 2022 йил ёзги мавсумда ўзбекистонлик сайёҳларнинг Сочи шаҳридаги тоғ кластери ва Қора денгиз соҳилларида ёзги таътилларини ташкил этиш тўғрисида ўзаро ҳамкорликни эълон қилишди.

Шу йилнинг март ойида икки мамлакат бош вазир ўринбосарлари томонидан мамлакатлар ўртасида сайёҳлик оқимининг ортиши учун шарт-шароитлар яратишни кўзда тутувчи 20 банддан иборат чора-тадбирлар режаси имзоланган эди. «Роза Хутор» ва Dolores Travel ўртасидаги ҳамкорлик турпакетлари ушбу режаларни амалга ошириш бўйича дастлабки аниқ келишувларга айланади.

Ўзбекистон Республикаси туризм бозорининг етакчи вакилларига Сочи шаҳридаги тоғлар ва Қора денгиз соҳилларида дам олиш учун махсус шартларда турпакетлар тақдим этилди. Тақдимотда Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларидан 30дан ортиқ сайёҳлик агентлари иштирок этишди.

Биз Ўзбекистонлик сайёҳларнинг дастурларимизга катта қизиқиш билдиришига ишонамиз, – деди «Роза Хутор» тоғ курортининг халқаро алоқалар ва туризмни ривожлантириш бўйича бош директори ўринбосари Сергей Хворостяний. – Россиянинг Қора денгиз курортлари Ўзбекистон аҳолисига жуда яхши таниш. Эндиликда «Роза Хутор» тоғ кластерида ҳам жуда  ажойиб тўпламли таклифлар билан қулай дам олиш имконияти мавжуд.  «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» авиакомпанияси яқиндагина Тошкентдан Сочига тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйгани жуда ҳам муҳимдир – бу саёҳатни янада қулайроқ ва фойдалироқ бўлишига ёрдам беради. 

2022 йил ёзги мавсумида  «Роза Хутор» курорти Dolores Travel туроператори билан биргаликда Ўзбекистондан келган сайёҳлар учун янги тўпламдаги турларни йўлга қўяди. «Роза Хуторда ёзги хордиқ» пакети  4-5 юлдузли курорт меҳмонхоналарида 5 кун/4кеча ва 7 кун/6 кечага жойлашиш, трансферлар, 30 фоизгача бўлган имтиёзли кўнгилочар ва хизматлар тўпламини ўз ичига олади. 

Қора денгиз ва Кавказ тоғларида дам олишга мамлакатимиз сайёҳлари томонидан талаб доимо катта бўлган. Кекса авлод вакиллари Сочидаги хордиқларга ностальгик руҳда қарашади, ёшлар эса ўзлари учун яқин бўлган муҳитда янги имкониятлар очишга доимо тайёр. Бой табиат, замонавий ўйин-кулги, мазали ошхона ва ўхшаш менталитент – муваффақиятга ишониш учун имкон берадиган афзалликлардир, – дея қайд этди Dolores Travel Group бош директори Фарход Расулев.

«Роза Хутор»да ёзги мавсум расман 29 апрелда бошланди. Бу йилда у ёзги тоғларнинг ҳайратланарли жозибаси, табиат билан уйғунлашув ва энергетик қайта тикланиш имкониятини ифодаловчи «Сенгда акс этган тоғлар» шиори остида ўтказилмоқда. Меҳмонларга катталар ва болалар учун кенг кўламли тадбирларни ўзи ичига олган турли хилдаги тўлақонли хордиқ дастури таклиф этилади.

«Роза Хутор» учун устувор йўналиш аввалгидек, тоғларда табиат туризмини ривожлантириш саналади.  Ушбу ёз мавсумида курортдаги пиёда юриш йўллари тармоғи турли мураккабликдаги 13 маршрут бўйича, жумладан, Сочи тоғидаги энг баланд шаршара – «Золотой» (77 метр) жойлашган ноёб «Менделиха» шаршара боғига ташриф буюриш 110 км.га етди. «Роза Хутор» шунингдек, кўп сонли қизиқарли аттракционларга ҳам эга бўлиб, улар қаторига  Тоғли Олимпия  қишлоғидаги родельбан, осма кўприклар ва Сочидаги энг баланд томоша майдони – Роза чўққисидаги  (денгиз сатҳидан 2320 метр баландликда) альп тоғлари арғимчоқлари киради

Соҳил бўйидаги хордиқ ихлосмандлари учун «Роза Хутор» нафақат  шамол остида «Бургут парвози» (узунлиги 240 метр) троллейсида учиш имконини берувчи Роза водийсидаги Rosa Beach зонасини, балки Тоғли Олимпия қишлоғидаги SunShine Park боғи, очиқ ҳовуз, дам олиш зонаси ва панорамали томоша майдонидаги гастробарни ҳам тақдим этади.

Денгизда чўмилишни ҳуш кўрувчилар учун эса Имеретин текислигида курорт соҳил бўйидаги саёҳатлар учун доимий шаттллар ташкил этилади. «Роза Хутор» денгиз пляжи бир неча йил кетма-кет Кўк байроқ билан тақдирланиб келмоқда.  Бу Халқаро экологик таълим федерацияси/Foundation for Environmental Education (FEE)нинг махсус мукофоти бўлиб, уни фақатгина сув сифати, тозалик ва хавфсизлик бўйича қатъий стандартларга риоя қилган ҳолда қўлга киритиш мумкин.

Курортда шунингдек, болаларга кўплаб кўнгилочар ва маърифий дастурлар ҳам мавжуд:  Тоғ Академияси, арқонли оилавий Йети боғи,  Археология музейи ва бошқалар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.