25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга келаётган фуқаролар коронавирусга экспресс-тестдан ўтказилади

Республика махсус комиссияси 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга келаётган шахсларда коронавирус инфекцияси антигени мавжудлиги ёки йўқлигига экспресс-тест ўтказиш тартиби жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.
 
Экспресс-тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида келишувчилар ҳисобидан ўтказилади. Ушбу тартиб COVID-19 га ПЗР тести натижаси салбий экани ҳақида маълумотнома бор шахсларга ҳам тааллуқли.
 
«Экспресс-тест натижаси ижобий чиққанида, беморлар коронавирус инфекциясини даволаш бўйича ихтисослашган тиббий муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитларида даволанишга йўналтирилади», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.