«Самарқанд» аэропорти вақтинчалик ёпилмоқда

Источник: НАК

“Самарқанд” халқаро аэропортида янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўрилиши муносабати билан 20 октябрдан 20 ноябргача парвозлар вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар беради  Uzbekistan Airports компанияси.

Барча авиақатновлар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари – “Навоий”, “Бухоро”, “Қарши”га йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.

«Бугунги кунда узунлиги 3105 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш -қўниш йўлагининг қурилиш ишлари тўлиқ якунланди. Бир ой ичида  бурилиш йўлларини янги учиш -қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши кутилмоқда», – дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.