Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларига янги прокурорлар тайинланди
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, бир қатор вилоятларнинг прокурорлари ўзгарган. янги тайинловлар амалга оширилган.
Жумладан, Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Ходжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.
И.Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шарҳлар