Самарқанд вилоятида она ва унинг қизи ўзини осиб қўйган
Дастлабки материалда фактлар борасида хатолар бўлгани учун ахборотга аниқлик киритилди ва тўғирланди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида икки киши ўз жонига суиқасд қилган. Она ва унинг 16 ёшли қизи омборда ўзини осиб қўйган. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри “Sevimli” телеканалига таянган ҳолда хабар беради.
Бунга аёлнинг турмуш ўртоғи ва қайнонаси томонидан у ўғил туғмагани учун мунтазам тазйиқ ўтказилиши, камситилиши ва куч қўлланиши сабабчи бўлган. Аёлга ҳатто ҳимоя ордери ҳам берилган, бироқ аслида унинг тақдирини ҳеч ким кузатмаган.
2020 йил ноябрь ойида эри хотинини дўконда қарзини қайнонасининг номига ёздириб олгани учун дўппослаган. шундан сўнг у аёлнинг оёқ қўлларини электр кабели билан шикастлаган.
Эркак қилмишини тан олди. Бунинг устига у жавобгарликдан қочиш учун хотинини уйда даволанишга кўндирган.
Декабрь ойида эса аёлни қайнонаси урган, юзига қайнаб турган сув сепган. Онасининг дадаси ва бувиси томонидан мунтазам равишда хўрланиши сабабли катта қизи ўз жонига қасд қилишга қарор қилади ва ўзини осиб қўяди. Икки соатдан кейин унинг ёнида лнаси ҳам ўзини осиб қўйган.
Суд она ва болани ўз жонига қасд қилишгача олиб борганлиги учун эркакни Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари бўйича 7 йилга қамоқ жазосига, аёлнинг қайнонасини эса 4 йилга эркинлигини чеклашга ҳукм қилди.
Шарҳлар