Самарқандда “Ширин” массиви барпо этилади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида “Ширин” массивининг бош режаси тақдимоти билан танишди. Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган.

Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.

Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади.

“Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради. Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар,  инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади”.

Давлат раҳбари лойиҳани илғор шаҳарсозлик тажрибаси асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.