Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи отиб кетилди

Фото: Дзен

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги гимназия яқинида бир эркак отиб кетилди, деб хабар беради “78.ru”. Кейинроқ маълум бўлишича, у петербурглик адвокатнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган Ўзбекистон фуқароси бўлган.

41 ёшли Рустамбек А. Toyota Camry автомобилида болаларни гимназияга олиб келган, уларга ҳамроҳлик қилиш учун машинадан тушган. Ҳайдовчи машинага қайтиб ўтираётган пайтида номаълум эркак Макаров тўппончасидан унинг гарданига қарата ўқ узган. Нашр тахмин қилишича, ҳужум қилган шахснинг нишони ҳайдовчи бўлмаган, уни адвокат деб ўйлаган.

Айни пайтда жабрланувчи тирик эканлиги, аммо ҳушини йўқотганлиги маълум. Ҳодиса оқибатида болаларга зарар етмаган. Воқеа жойида шошилинч хизмат ходимлари иш олиб бормоқда.

Ўқ узган шахс қидирилмоқда. Ҳодиса жойида полициячилар Макаров тўппончасининг 9 миллиметрли ўқини аниқлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.