Саудия Арабистони Ўзбекистондан универсал ахотли ўғитларни импорт қилишга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистоннинг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги Бош консули Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонининг Muhaidib Group компанияси раиси ўринбосари Эмад бин Абдулқодир ал-Муҳайдиб ва UFMC компаниясининг бошқарувчи директори Тариқ ал-Шувайми ал-Жаммаз билан учрашди.
Суҳбат чоғида Саудия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олди.
Саудия томонига 2022-2026 йилларда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш дастури, чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, чорвачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, замонавий чорвачиликдан самарали фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологиялари ва ушбу соҳадаги фан ютуқлари ҳақида маълумот берилди.
Саудия Арабистони универсал азотли ўғитларни импорт қилиш ва чорва моллари учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунлари бўйича мазкур йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Шарҳлар