Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилиниши назарда тутилган. Бу ҳақда Сенат мабуот хизмати хабар беради.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилиши назарда тутилган.
Шарҳлар