Бухорода давлат корхонаси тендерсиз 65 млрд сўмлик товар харид қилган

Фото с сайта Podrobno.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилоят бошқармаси “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлар талабларига амал қилинишини ўрганди. Маълум бўлишича, икки йил ичида давлат буртмачиси икки марта давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузган, деб ёзади UzNews нашри.

“Ушбу корхона томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг талабларига зид равишда 2019 йилда 31 413 366 209 сўмлик ва 2020 йилда 33 420 096 221 сўмлик товарлар тендерсиз тўғридан-тўғри харид қилиш бўйича шартномалар имзоланиб харидлар амалга оширилганлиги қайд этилди”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар бўйича қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан корхонага қайд этилган қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.