Шавкат Мирзиёев – Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди, деб ёзмоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
«Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар