Болалар гематология маркази ходимларининг мурожаати: «Иложи борича кўпроқ бемор болаларни даволашни истаймиз»

Президент в Центре детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии. Источник: пресс-служба главы государства

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ходимлари Anhor.uz таҳририятига мамлакат раҳбариятига ўзларининг жамоавий мурожаатини эълон қилиш илтимоси билан мурожаат қилишди. Улар ортиқча иш вақтидан, таниш-билишчиликдан ва ўз ваколатларига кирмайдиган вазифалар юкланишидан шикоят қилишмоқда. Ходимлар президентдан “халқаро стандартлар бўйича ишлаш ва имкони борича кўпроқ бемор болаларни даволаш” учун директор лавозимига шу соҳа мутахассисини тайинлашга ёрдам беришини сўрашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти

Ш.М.Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси бош вазири

А.Н.Ариповга

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

А.Ш.Иноятовга

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг жамоаси фурсатдан фойдаланиб, болалар гематологияси ва онкология хизматини ривожлантиришда кўрсатилаётган ёрдам ва кўмак учун миннатдорчилик изҳор этади. Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор туфайли қабул қилинган қонун ҳужжатлари (ПҚ 5130-сон, 4592-сон, ВМҚ-643) асосида дори воситалари ва реактивлар билан таъминлаш сезиларли даражада яхшиланди, асбоб-ускуналар базаси мустаҳкамланди, мутахассисларни хорижда тайёрлаш имконияти мавжуд. Шунингдек, 2022 йил февраль ойида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази очилди.

Биз жуда узоқ вақт курашдик (катталар гематологлари ва онкологлари билан) ва бунинг учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болалик бўлими ва Боситханова И.Э. билан биргаликда ишладик. ЖССТ , Сент-Жуд госпитали, Дмитрий Рогачёв номидаги  БГОИ МТТМ, бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларимиз, “Ezgu Amal” ва «Замин» жамғармалари билан ҳамкорлик қилдик. Ниҳоят орзуимиз амалга ошди. Биз ўзимизга Ўзбекистонда саратон ёки бошқа оғир гематологик ёки онкогематологик хасталикка чалинган ҳар қандай бола бизнинг янги марказимизда дунёдаги энг илғор даволаш усули кўринишида ёрдам олиши мумкинлиги ҳақида ваъда берган эдик.

2018 йил сентябрь ойида Женевада қабул қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Болалар саратони бўйича глобал ташаббусига (WHO Global Initiative for Childhood Cancer) кўра, 2030 йилгача дунёдаги барча саратон касаллигига чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга етказиш мақсад қилинган. 2018 йил сентябрь ойида БМТнинг Ўзбекистондаги миссияси болалар саратони муаммосига бағишланган Бош Ассамблеяга мезбонлик қилди. Ўзбекистон ушбу лойиҳани амалга оширишда биринчилардан бўлиб тажриба-синов мамлакатларидан бирига айланди. 2019 йил 29 октябрь куни ЖССТ минтақавий ва мамлакат бўлимларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикасининг болалар онкологияси бўйича миллий йиғилиши бўлиб ўтди, унда 60 нафар болалар онкологияси мутахассислари иштирок этди. Ушбу тадбир Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Украинада болалада онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича умумий масалаларини муҳокама қилиш учун майдонга айланди.

Албатта, ҳали кўп ишлаш ва ривожланиш керак. Аммо Марказ раҳбарияти томонидан ушбу соҳа мутахассиси бўлмаган шахсларнинг, хусусан, катталар онкологи, онкожарроҳи Абдиҳакимов A.Н.нинг тайинланиши марказдаги ишни анча мураккаблаштирди. Унинг илгари ҳеч қачон болалар бўлими мавжуд бўлмаган  РОИМ Тошкент шаҳар филиали (вилоят онкология диспансери) раҳбари сифатидаги тажрибасини инобатга олган ҳолда, у марказимизни ихтисослашган марказга эмас, балки шу филиалнинг аналогига айлантиришга уринмоқда.

2022 йил август ойидан Абдулла Нусратуллаевич Абдиҳакимов Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига директори этиб тайинланган. Қизи Шукурова Малика ва турмуш ўртоғи Матлюба Ибрагимовналар ҳам Марказда меҳнат қилади. Оила аъзоларининг ишга кечикиб келишига, ўзлари учун қулай вақтда ишга келишига рухсат берилган, хусусан, қиўи Шукурова Малика одатда ишга соат 10.00 да келади, ҳолбуки иш куни соат 8.00 да бошланади, беморлар уни кутишга мажбур, чунки у поликлиникада ягона онколог ҳисобланади. клиникага иккинчи онкологни ишга олишга директор рухсат бермаяпти.

2022 йил 29 октябрдаги 121-сон Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қонунчилигига  мувофиқ, битта давлат муассасасида яқин қариндошлар раҳбарлигида ишлаш мумкин эмас.

2022 йил август ойида Марказ маъмуриятининг кўплаб ходимлари ишдан бўшатилди ва уларнинг ўрнига янги директорнинг танишлари: ҳуқуқшунос, режалаштириш-иқтисодий бўлим ва кадрлар бўлими мутахассиси, дастурчи, иш юритувчи келди. Ишдан бўшатилган ходимлар иш бўйича маъмурий жазоларга тортилмаган эди. Афсуски, иш сифати сезиларли даражада ёмонлашди.

2022 йил август ойидан бошлаб директор Абдиҳакимов A.Н.нинг тавсиясига биноан вилоят онкология диспансерининг ҳисобчиси Вохидова З.Э. режалаштириш-иқтисодиёт бўлими ва бухгалтерияга раҳбарлик қила бошлади (у режалаштириш-иқтисодиёт бўлими бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди). Шу билан бирга, у РОИМ Тошкент шаҳар филиали (вилоят онкология диспансери) бухгалтерия бўлимининг ходими сифатида ҳам ишида қолган. У одатда ҳафтасига 2-3 кун ишга келмасди. 2023 йил апрель ойидан эса бошлаб марказнинг бош ҳисобчиси этиб тайинланди. Марказ бир ойда 300 миллион сўмлик пуллик хизматларни кўрсатади, бироқ ўтган давр мобайнида марказ ҳам типография, ҳам озиқ-овқат учун қарздор бўлиб қолган, барча реагентлар ва дори-дармонлар охирги давр учун қарзга олинган, ходимларнинг маошлари камайди, баъзиларга эса тўланмаяпти, ҳолбуки президентнинг тиббиёт ходимларига рейтинг тизими ва ФМСР тизими бўйича устамалар тўлаш тўғрисидаги қарори мавжуд, бундан ташқари, илмий даража учунҳам устама тўланиши керак.

Бюджетдан ташқари жамғармалардан ҳар ойда мунтазам равишда қўшимча тўловлар оладиган бош бухгалтер, ахборот технологиялари бўйича мутахассис, ҳуқуқшунос бундан мустасно. Марказимизда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланган катталар онкожарроҳи Шараф Зухурович Хабибуллаев сабабсиз юқори маош олади.

2023 йил март ойи учун иш ҳақи 05.04.2023 йилда берилди, бунинг устига у базавий окладдан кам эди, бу ходимларнинг норозилигига сабаб бўлди. Апрель ва май ойларида ҳам вазият давом этди, ходимларнинг бош ҳисобчи ва директорга шикоят қилишларига қарамай, кўплаб ходимлар кам маош олди, реанимация бўлимининг 10 нафар ходими Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиқов Қудратулла Мирсагатовичга ёзма равишда мурожаат қилди, бироқ шикоятни марказ директори кўриб чиқиши учун қайтаришди. Текширув давомида аниқланган камчиликларга қарамасдан, бош ҳисобчи Вохидова З.Э. га нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади. Ҳужжатларга кўра айрим ходимлар, хусусан, поликлиника мудири Исматова Г.Н. ва поликлиника гематологи Муратова Н., аслида олмаган мукофот ҳисобларига эга.

Марказдаги иш анча мураккаб, чунки бу ерда онкогематологик ва онкологик касалликларга чалинган болалар даволанади, малакали тиббиёт ходимларини топиш жуда қийин. Аммо шунга қарамай 1 нафар онколог, 3 нафар реаниматолог шифокор етишмаса ҳам (асосий ишларида ҳеч қандай қоидабузарликсиз, директорнинг талабига биноан) ишдан кетишга мажбур бўлди. Янги тиббиёт ходимларини ишга олиш эса жуда қийин, чунки улар  вакант штат бирликлари етарли бўлса-да, номаълум сабабларга кўра директор томонидан катта қаршиликка дуч келади (албатта, агар улар унинг танишлари ёки қариндошлари бўлмаса). 2022 йил ноябрь ойида марказ директори Абдиҳакимов A.Н. томонидан 04.11.2022 йилда  навбатчиликни 15 соатга ўтказиш тўғрисидаги  40-сонли буйруқ чиқарилди, бу 12 соатлик иш куни тўғрисидаги меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларга олиб келди.

Абдиҳакимов А.Н. келишидан олдин Дмитрий Рогачёв номидаги Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси МТТМ билан мутахассислар келишига ёрдам бериш тўғрисида меморандум имзоланган эди, бунинг учун Онкогематологик ва даволаб бўлмайдиган беморларга кўмаклашиш жамғармасидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. 2 та делегация келганидан кейин лойиҳа деярли тўхтади, чунки ажратилган маблағлар бошқа эҳтиёжларга сарфланди.

Барча шифокорлар, бўлим бошлиқлари, шу жумладан лаборатория, поликлиника ва кундузги бўлим ходимлари (беморларни қабул қилиш соат 8.00 дан бошланиши керак) қатнашиши керак бўлган, янги тайинланган директор томонидан 2022 йил августдан душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 8.15 дан ўтказила бошланган Шифохона кенгаши  кўп ҳолларда соат 10.00 гача, баъзида эса ундан ҳам кейин давом этади. Бу беморларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда ва марказ фаолиятига халақит беряпти, аммо шунга қарамай директор шифокорларга кенгаш охиригача зални тарк этишни тақиқлаган. Яқинда Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш маркази негизида мутахассислиги бўйича на болалар онкологи, на болалар гематологи, на иммунолог бўлган Абдиҳакимов A.Н. раҳбарлигида “Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси” кафедраси ташкил этилди.

Абдиҳакимов A.H. ихтисослиги бўйича катталар онколог-жарроҳи ҳисобланади, ҳафтасига 2 марта сешанба ва пайшанба кунлари мунтазам равишда марказда бўлмайди, шу кунларда у онкология диспансерда операция қилади, даставвал ярим кун давом этарди, охирги 2 ой давомида у шу кунларда умуман марказда бўлмаяпти ёки фақат эрталаб бўлади. У онкогематологик касалликларга чалинган болаларни даволаш тажрибасига эга эмас, лекин шунга қарамай, у биринчи кунларданоқ даволаш жараёнига, айниқса реанимация бўлимида фаол аралашади, бу кўпинча беморлар учун жиддий оқибатларга олиб келади. Хусусан, директор ўткир лейкоз ташхисига эга бемор M.Машариповни реанимацияда ётишига кўрсатма йўқлигини айтиб, бўлимга ўтказишни талаб қилди. Аммо шифокорлар бўйсунмай, беморни реанимацияда қолдиришди, бироз вақтдан кейин унинг аҳволи кескин ёмонлашди ва унга шошилинч ёрдам беришга тўғри келди. Афсуски, бу ягона ҳолат эмас.

Шунингдек, тунги навбатчилик вақтида беморларни қабул қилиш тақиқланади. Аммо бундай беморлар кўпинча бурундан қон кетиши ва касалхонага ётқизишни талаб қиладиган бошқа аломатлар билан келади. Тунги навбатчилик вақтида 15 кунлик бола билан мурожаат қилишди, навбатчи шифокор Абдуллаев M.M. боланинг аҳволи оғирлиги сабабли уни реанимация бўлимига ётқизди, кейинчалик болага ўткир лейкемия ташхиси қўйилди ва даволаш ишлари бошланди.

Аммо эрталаб касалхона кенгашида у ушбу госпитализация бўйича директорнинг қаттиқ танқидини ва шикоятларини тинглашига тўғри келди, директор бунга қатъиян қарши эди. Кейинги сафар у навбатчи шифокорни жазолаш билан қўрқитди.

Ёмғирлар пайтида томдан сув ўтди, уни таъмирлаш учун ходимлардан 8 миллион сўм йиғиб олишга мажбурлашди. Охирги 2 ой давомида бензин йўқ, бухгалтерия томонидан тўлов амалга оширилмаган. Бензин учун беморлар ёки даволовчи шифокорлар бензин тўлайди, чунки беморларни текшириш ва нур терапияси учун доимий равишда бошқа марказларга олиб бориш керак. Директорнинг кўрсатмаси билан марказда кичик ва баъзан ўрта ҳажмдаги таъмирлаш ишлари кўпинча ходимлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудни тозалаш ҳамда ўсимликлар ва дарахтларга ғамхўрлик қилиш (ҳудуд бўлимлар бўйича участкаларга бўлинади) бўлимларнинг санитаркалари томонидан амалга оширилади (қўшимча ҳақ тўланмайди, бундан ташқари, дала ишларидан кейин тиббий ходимлар иммун танқислиги бўлган беморларга инфекция олиб кириши мумкин), ҳолбуки марказда фаррошлар ва боғбонлар учун штат бирликлари бор.

Кадрлар танқислиги мавжуд экани ҳисобга олинса, тиббиёт ходимлари доимий равишда катта юклама билан ишламоқда, ишда ушланиб қолишяпти, лекин ҳеч ким рағбатлантирилгани йўқ.

Ишнинг бундай ташкил этилиши марказда шифокорлар ва ҳамшираларнинг етишмаслигига олиб келди, ҳозир ишлайдиган тиббиёт ходимларининг камида 50 фоизи иш қидирмоқда ва ишдан кетишни режалаштирмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, сиздан чора кўришингизни ва Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ривожлантиришда бизга ёрдам беришингизни сўраймиз.

Марказ раҳбари этиб болалар гематологияси, онкогематологияси ва онкологияси соҳасининг мутахассисини тайинлашингизни сўраймиз.

Биз халқаро стандартлар асосида ишлашни ва иложи борича кўпроқ касал болаларни даволашни истаймиз.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.