Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг “Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак бўлган сабоқлар” борасидаги гапларига муносабат билдирди
10 январь куни бўлиб ўтган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни Қозоғистондаги воқеалардан хулоса чиқаришга чақирганди.
«Юқорида айтилган, дарслардан … биринчи навбатда, Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак. Бизнинг маълумотимизга кўра, уларнинг (экстремистларнинг – Sputnik) назарлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам қаратилган», — деганди Лукашенко.
Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу сўзлар борасида ўз муносабатини билдирди.
«Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди. Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», – деди давлат раҳбари.
Шарҳлар