Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитасини, Жамшид Қўчқоров эса Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради
Шерзод Қудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайта тайинланди.
Шу муносабат билан у мамлакат иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди, тегишли қарор президент томонидан имзоланди.
Декабрь ойининг охирида, маъмурий ислоҳот эълон қилинганидан кейин ва баъзи вазирлик ва идоралар бирлаштирилгандан сўнг, Қудбиев Иқтисодиёт ва молия вазири бўлганди, у Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитасини, Молия ва иқтисодиёт вазирликларининг вазифаларини бирлаштирган «супервазирлик» раҳбари деб аталди.
Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасини 2020 йил май ойидан 2022 йил охиригача бошқарди.
Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов. Бунгача у фақат Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган бўлса, энди у бир вақтнинг ўзида Иқтисодиёт ва молия вазирлигини ҳам бошқаради.
Шарҳлар