Шимолий Кореяда ўсмирлар k-pop учун 12 йилга оғир меҳнатга ҳукм қилинди
Тадқиқотчилар Шимолий Кореяда Жанубий Кореядан олинган клипларни томоша қилаётган икки нафар мактаб ўқувчиси устидан суд жараёнининг тасвирини олишди. Сўнгги йилларда Пхеньян бундай ишлар учун жазоларни кучайтирган.
Шимолий Кореяда 16 ёшли икки нафар ўғил бола Жанубий Корея фильмлари ва клипларини томоша қилгани учун 12 йиллик оғир меҳнатга ҳукм қилинди, деб ёзади Би-би-си телекомпаниясининг корейс таҳририяти South and North Development (SAND) томонидан тақдим этилган видеога таяниб.
2022 йилда суратга олинган бўлиши мумкин бўлган кадрларда очиқ суд жараёнини кўриш мумкин. Кулранг пальто кийган икки ўсмирнинг қўлига кишан боғланган. Reuters агентлигининг қайд этишича, суд иштирокчиларининг барчаси, шу жумладан 16 ёшли икки нафар ўсмир ҳам ниқоб таққани учун бу кадрлар Ковид пандемияси пайтида суратга олинган бўлиши мумкин. Видеода, хусусан, ўсмирлар стадионга йиғилганлар олдида “хатоларини тушунмаганликлари” учун танбеҳ берилгани тасвирланган.
“Чириган қўғирчоқ режим маданияти ҳатто ўсмирларга ҳам тарқалди. Улар эндигина 16 ёшда, лекин улар ўз келажагини барбод қилишди”, — дейди кадр ортидаги овоз Жанубий Кореяни назарда тутган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда КХДРда Жанубий Кореянинг ҳар қандай контентини кўрганлик учун фуқаролар ўлим жазосига ҳукм қилинадиган қонун қабул қилинган эди.
Шарҳлар